Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Шу йилнинг 20 июль куни мамлакатимизда 562 ҳолатда касаллик қайд этилган.
![]()
Шу йилнинг 20 июль куни мамлакатимизда 562 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 63 нафари Карантин муассасаларида, 499 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:red_circle:Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
:exclamation:Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Бухоро ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор соғайди.
:exclamation:Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 314 нафар бемордан 9 463 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.
:exclamation:Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7 760 нафар бемордан 79 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 361 нафар, стационар карантинда эса 24 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi