Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 545 (+241) нафарни ташкил этмоқда
2020 йил 11 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 545 (+241) нафарни ташкил этмоқда.
:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Навоий вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:red_circle:Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
:exclamation:Айни пайтда юртимизда 22 992 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.
:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 8 351 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi