Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 513 (+184) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:red_circle:Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Тошкент туманида яшаган 59 ёшли Г.Ч. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
:exclamation:Айни пайтда юртимизда 30 973 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.
:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 4 306 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi