Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШДА ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАШ УЧУН РОССИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР ЕТИБ КЕЛДИ (Фоторепортаж)
![]()
Аввалроқ Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ ташрифи кутилётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун россиялик меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди.
Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислар бир ой давомида коронавирусга чалинганларни даволаш муассасаларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда иш олиб боради. Хусусан, россиялик мутахассислар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Вируслогия илмий текшириш институти клиникаларида, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида, шунингдек қатор вилоятлардаги шу соҳага ихтисослашган шифохоналарда фаолият кўрсатиши кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
![]()
![]()
![]()
![]()