Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

3 346 просмотров
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:  2020 йил 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 31 580 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 4 280 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 593 нафари оғир, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
 

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.