Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 20 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 366 (+254) нафарни ташкил этмоқда

4 533 просмотров
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 20 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 366 (+254) нафарни ташкил этмоқда

Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 65 ёшли К.К. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 54 ёшли И.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 32 944 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 4 172 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
 

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.