Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 21 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 825 (+132) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 102 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:red_circle:Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) ҳамда 44 ёшли Р.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
:exclamation:Айни пайтда юртимизда 33 442 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.
:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 4 127 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi