Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 24 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 065 (+119) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 99 нафари Тошкент шаҳрида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:red_circle:Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
:exclamation:Айни пайтда юртимизда 34 987 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.
:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 3 803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 249 нафари оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi