Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда

4 120 просмотров
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 45 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва 3 нафари Қашқадарё вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

:red_circle:Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Х.Х. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 40 ёшли Д.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

:exclamation:Айни пайтда юртимизда 35 551 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 3 673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi
 

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.