Соғлиқни сақлаш вазирлиги:ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 48 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ
2020 йил 15 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 192 (+197) нафарни ташкил этмоқда.
:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:red_circle:Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
:exclamation:Айни пайтда юртимизда 44 526 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 3 266 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi