Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ
2020 йил 18 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 994 (+233) нафарни ташкил этмоқда.
:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг 157 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, яна 12 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:red_circle:Шу билан бирга, Оққўрғон туманида яшаган 78 ёшли О.Ш. (аёл) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли С.В. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
:exclamation:Айни пайтда юртимизда 46 092 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
:bangbang:Ҳозирда мамлакатимизда 3 485 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi