Соғлиқни сақлаш вазирлиги: «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди
Унга кўра, 2021 йил 1 июндан бошлаб 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;
2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;
Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан бошлаб ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;
35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;
Қарорнинг тўлиқ матни:point_down:
http://uza.uz/uz/posts/aholining-soglom-ovqatlanishini-taminlash-boyicha-qoshimcha-chora-tadbirlar-togrisida-679029