Соғлиқни сақлаш вазирлиги:ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 97 ФОИЗГА ЕТДИ
2020 йил 8 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 352 (+146) нафарни ташкил этмоқда.
:red_circle:Янги касалланиш ҳолатларининг:
:pushpin:2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
:pushpin:4 нафари Андижон вилоятида,
:pushpin:2 нафари Қашқадарё вилоятида,
:pushpin:25 нафари Тошкент вилоятида,
:pushpin:113 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:recycle: Кеча кун давомида:
:pushpin: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
:pushpin: Андижон вилоятида 5 нафар,
:pushpin: Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
:pushpin: Тошкент вилоятида 30 нафар,
:pushpin: Тошкент шаҳрида 82 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71 609 (+127) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
:exclamation:Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2132 нафар бемордан 177 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi