Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2021 йил 14 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79442 (+26) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
:pushpin:2 нафари Андижон вилоятида,
:pushpin:2 нафари Тошкент вилоятида,
:pushpin:22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
:recycle:Кеча кун давомида:
:pushpin:Андижон вилоятида 4 нафар,
:pushpin:Тошкент вилоятида 15 нафар,
:pushpin: Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77928 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
:exclamation:Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 892 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib