Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУС ВА ЎЗБЕКИСТОН: Пандемия даврининг қисқача солномаси
Бундан роппа-роса бир йил аввал, 15 март куни юртимизда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланган эди. Бир йилдирки, шу вирус хавфи бизни тарк этгани йўқ. Шу вақт оралиғида мураккаб вазиятдан чиқиш, халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида давлатимиз томонидан олиб борилган изчил сиёсат, тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилиги сабаб пандемия хавфи сезиларли камайишига эришилди.
Қадрли юртдошлар, ССВ Матбуот хизмати сизга ўтган бир йил давомида коронавирус билан кечган кунларимиздан айрим лавҳаларни тақдим этмоқда. Уларни ўқир экансиз, бу кунга етиш учун қандай машаққат чекилгани кўз олдингизда намоён бўлади.
Пандемия даврининг қисқача солномаси
2020 йил 29 январь. “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши қабул қилинди.
15 март. Республика Вирусология илмий-текшириш институти лабораториясида хорижда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида “COVID-19” коронавирус инфекцияси аниқланди.
15 март. Аҳолининг коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тиббий саволларига ўз вақтида жавоб беришни таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Сall-маркази ишга туширилди.
19 март. Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган Президентимиз бошчилигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
19 март. Коронавирус инфекцияси ҳақида ишончли маълумот олиш мумкин бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги расмий сайт – coronavirus.uz ишга тушди.
23 март. Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб (карантин) жорий этилди.
26 март. “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.
26 март. Президент раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бир қатор вазифалар қаторида сурункали касалликка чалинганлар ҳамда 60 ёшдан ошганлар ташқарига чиқмаслиги, бундай ходимлар 100 фоиз меҳнат таътилига чиқарилиши тавсия этилди, Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди.
29 март. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди...https://telegra.ph/KORONAVIRUS-VA-%D0%8EZBEKISTON-Pandemiya-davrining-%D2%9Bis%D2%9Bacha-solnomasi-03-15