Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТОШПТИ ЖАМОАСИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ ИШЛАРИГА КЎМАКЛАШМОҚДА
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, профессор Ботир Даминов бошчилигида олий ўқув юрти жамоаси коронавирусга қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Пойтахтлик шифокорлар, етакчи олимлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ Қашқадарё вилоятида COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда маҳаллий тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашмоқда.
Мазкур тиббий гуруҳ таркибига вирусолог, эпидемиолог, пульмонолог, терапевт ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар кирган бўлиб, айни пайтда улар Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари ва маҳаллий ҳамкасбларига коронавирусга қарши курашиш ҳамда аҳолимизга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишда кўмаклашмоқда. Шунингдек, улар вилоят аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида жойларда шифокорлар ва тиббиёт ходимлари билан биргаликда коронавирус билан хасталанган беморларни даволаш стационарларнинг иш фаолияти билан танишиш, беморларни даволаш жараёнида бевосита қатнашиш билан банд. Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари маҳаллий шифокорларнинг даволаш даволаш стандартларига риоя қилиши ҳолатини ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ бўлган эпидемиологик вазиятни ўрганиш баробарида аниқланган камчиликларни бартараф этишда ўз хиссаларини қўшмоқдалар.
Тажрибали мутахассислар маҳаллий шифокорлар учун амалий ва методик ёрдам сифатида ўқув-семинар, тренинг ва маҳорат дарсларини ўтказмоқда. Ҳар куни вилоятдаги ҳамкасбларига коронавирус инфекцияси эпидемиологияси, касалликнинг кечиши ва уни даволаш бўйича ўз маслаҳатларини бериб, амалий жараёнда фаол иштирок этмоқдалар.
Тиббий гуруҳ аъзолари жойларда ташкил этилган вакцинация жараёнларини ҳам батафсил ўрганиб чиқдмоқдалар. Мутахассислар аҳолининг кенг қатламига коронавирус билан боғлиқ бўлган маълумотларни етказиш, тиббий тавсияларни бериш ҳамда фуқароларни вакцинация жараёнига чорлаш мақсадида маҳаллий ОАВларда чиқишлар қилмоқдалар.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Ахборот хизмати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib