Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда пневмония билан касалланиш ва соғайиш кўрсаткичлари
2021 йил 2 август куни 516 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 11883 нафарга етди. Кеча уларнинг 324 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4577 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib