Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги медиа ҳоллда ССВ Матбуот хизмати “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳаси давом этмоқда.
Лойиҳанинг бугунги сони ҳам соат 14:15 да тўғридан тўғри эфирга узатилади.
Иштирокчилар:
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шоанвар Шомансуров;
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Камил Аҳроров.
"COVID-19": Савол-жавоб" лойиҳасининг бугунги сони:
коронавирус касаллигининг ёш болалар асаб тизимига салбий таъсири, хасталик сабабли келиб чиқадиган асоратлар ,
қандли диабети бор бемор коронавирусга чалинган ҳолатда қондаги қанд миқдорини пасайтириш,
неврологик назоратда турувчи болаларнинг коронавирусдан қайси шифохонада, қандай даволанишлари,
коронавирус инфекциясининг ички секреция безлари фаолиятига салбий таъсири каби қатор масалаларга бағишланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib