Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда пневмония билан касалланиш ва соғайиш кўрсаткичлари
2021 йил 23 август куни 321 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 21434 нафарга етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14003 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 148 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib