Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

CCB: ПАТРОНАЖНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИДА ҚАТНОВЛАР СОНИГА ЭМАС, СИФАТИГА УРҒУ БЕРИЛАДИ (2-қисм)

846 просмотров
CCB: ПАТРОНАЖНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИДА ҚАТНОВЛАР СОНИГА ЭМАС, СИФАТИГА УРҒУ БЕРИЛАДИ (2-қисм)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Cевара УБАЙДУЛЛАЕВАга патронаж тизимига доир бир неча саволлар билан мурожаат қилди:

— Универсал-прогрессив моделининг афзаллик жиҳатлари нималардан иборат?

— Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, янги моделда патронаж қатновининг сонига эмас, балки унинг сифатига урғу берилади.

Жумладан, “Муаммони аниқлаш ва йўналтириш” тамойилидан “муаммони келтириб чиқарадиган хавфни ўз вақтида аниқлаш ва йўқотиш ёки сезиларли даражада камайтириш” тамойилига ўтилади.

Шунингдек, касалликни ва тиббий муаммоларни аниқлаш билан чегараланмасдан, балки тиббий, ижтимоий, маърифий ва бошқа соғлиқни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар мажмуаси амалга оширилади.

Боланинг нафақат жисмоний саломатлигига, балки руҳий-ҳиссий, ижтимоий ривожланиши, хавфсизлигига эътибор қаратилади.

Унинг саломатлиги оила ва атроф-муҳитдан ажратилган ҳолда эмас, балки оила (масалан, ота ёки онада руҳий тушкунлик ҳолатлари мавжудлигида, бепарволик ёки шафқатсиз муносабатда) ва маҳалла аралашувида кўриб чиқилади.

Юқоридагилардан ҳам маълум, ушбу тизимда патронаж ҳамшираларининг масъулият ва жавобгарлиги янада оширилмоқда.

Бу эса ўз навбатида ўрта тиббиёт ходимларининг билим ва малакаларини ошириш заруратини юзага келтирмоқда.

Шу боис, айни пайтда ўқув машғулот ва тренинглар орқали тарғиботчиларга ушбу йўналишда дарс бермоқдамиз.

Улар эса республикамизнинг туман ва шаҳарларига борган ҳолда барча патронаж ҳамшираларини ўқитади.

— Патронажнинг универсал-прогрессив модели қандай ишлайди?

— Ушбу патронаж тизимида ҳамшира икки хил режа асосида ҳомиладор ва ёш болали оилаларга хизмат кўрсатади.

Аввало, ҳамшира барча учун бир хил бўлган универсал патронаж хизмати орқали аҳоли хонадонларига бориб, аёллар ва болаларни текширувдан ўтказади.

Агар текширув жараёнида ҳомиладор аёл ёки ёш болали оилаларда хавф омиллари кузатилса, уларнинг тиббий ҳолатига кўра, ана шу аёл ёки оила учун индивидуал, яъни прогрессив режа тузади ва ушбу режа асосида мазкур оилага патронаж хизмати кўрсатади.

Бунда ҳамширага катта ҳамшира, умумий амалиёт шифокори ва педиатр яқиндан кўмаклашади.

Ушбу тиббиёт мутахассислари ҳамшира фаолиятини назорат қилиш билан бирга, унга прогрессив режа тузишга кўмаклашади.

Яъни, бундай ҳолатда оила саломатлигини тиклаш учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.