CCВ: айни кунгача мамлакатимизда жами 26 миллион 469 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди
1 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 235 776 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 112 595 нафарни,
2-босқич эмланганлар 74 327 нафарни,
3-босқич эмланганлар 48 854 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 469 699 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 13 692 645 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 8 518 942 нафарни,
3-босқич эмланганлар 4 258 112 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (34 557 доза),
Тошкент шаҳри (33 089 доза),
Наманган вилояти (26 573 доза), банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари жами эмланувчиларга нисбатан 63,8 фоизни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib