Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

ССВ: касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 229 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, бироқ ўлимлар сони ортиб, 3 нафар бемор вафот этди

886 просмотров
ССВ: касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 229 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, бироқ ўлимлар сони ортиб, 3 нафар бемор вафот этди

2021 йил 8 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188398 (+229) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

17 нафари Андижон вилоятида,

11 нафари Бухоро вилоятида,

4 нафари Жиззах вилоятида,

2 нафари Қашқадарё вилоятида,

1 нафари Навоий вилоятида,

15 нафари Наманган вилоятида,

25 нафари Самарқанд вилоятида,

2 нафари Сирдарё вилоятида,

2 нафари Сурхондарё вилоятида,

21 нафари Фарғона вилоятида,

6 нафари Хоразм вилоятида,

47 нафари Тошкент вилоятида,

75 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Андижон вилоятида 23 нафар,

Бухоро вилоятида 6 нафар,

Жиззах вилоятида 9 нафар,

Қашқадарё вилоятида 5 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида 8 нафар,

Самарқанд вилоятида 20 нафар,

Сирдарё вилоятида 30 нафар,

Сурхондарё вилоятида 4 нафар,

Фарғона вилоятида 24 нафар,

Хоразм вилоятида 3 нафар,

Тошкент вилоятида 39 нафар,

Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184507 (+265) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1343 нафарни ташкил қилди. Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

 

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.