Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

ССВ: Вазият жиддийлашмоқда: кеча юртимизда коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 420 тадан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан зиёд бемор қайд этилди

676 просмотров
ССВ: Вазият жиддийлашмоқда: кеча юртимизда коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 420 тадан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан зиёд бемор қайд этилди

2022 йил 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201155 (+425) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

15 нафари Андижон вилоятида,

8 нафари Бухоро вилоятида,

21 нафари Жиззах вилоятида,

20 нафари Қашқадарё вилоятида,

3 нафари Навоий вилоятида,

6 нафари Наманган вилоятида,

47 нафари Самарқанд вилоятида,

7 нафари Сирдарё вилоятида,

8 нафари Фарғона вилоятида,

22 нафари Хоразм вилоятида,

43 нафари Тошкент вилоятида,

223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Андижон вилоятида 12 нафар,

Бухоро вилоятида 1 нафар,

Жиззах вилоятида 14 нафар,

Қашқадарё вилоятида 20 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида 8 нафар,

Самарқанд вилоятида 24 нафар,

Фарғона вилоятида 9 нафар,

Хоразм вилоятида 20 нафар,

Тошкент вилоятида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197308 (+126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1501 нафарни ташкил қилди. Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда.

Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди.

Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

 

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.