Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

ССВ: ​“Зангиота шифохонасига мурожаат қилаётган 90-95 фоиз беморларда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти"

792 просмотров
ССВ: ​“Зангиота шифохонасига мурожаат қилаётган 90-95 фоиз беморларда ўпка зарарланиши кузатилмаяпти"

Ўтган икки йил давомида коронавирус инфекциясининг турли штаммлари билан юзлашдик. Хусусан, касалликнинг “дельта” ва “британча” мутациялари беморларда анча оғир кечган бўлса, унинг янги тури аксинча бироз енгил ўтяпти. Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов шу ҳақдаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Айни пайтда муассасамизда коронавирусга чалинган 1300 нафардан зиёд бемор даволанмоқда, — дейди шифокор. — Афсуски, сўнгги кунларда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари кўп кузатилаётгани боис, 5 январдан шифохонага мурожаат қилаётган беморлар сони ҳам кескин ошди.

Ҳозирда муассасамизга ўртача кунига 300-400 нафар бемор мурожаат қилиб, шундан 200-300 нафари госпитализация қилиняпти. Ваҳоланки, январь ойининг тўртинчи санасига қадар кунига 65-70 та мурожаат бўлиб, шундан 70 фоиз бемор даволанишга ётқизилган.

Бугунги кунда муассасамизга мурожаат қилаётганларнинг аксарияти енгил даражадаги беморларни ташкил қилмоқда. Уларда касаллик асосан: иситма, бўғимларда оғриқ, бош оғриғи, ҳолсизлик каби оддий респиратор белгилар билангина намоён бўляпти.

Қолаверса, 5 январдан бошлаб шифохонага келаётган 90-95 фоиз беморда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши нисбатан кам. Ўпкада зарарланиш деярли кузатилмаяпти. Даволаниш муддати эса қисқариб, ўртача 5 кунни ташкил қилмоқда. Энг муҳими, оғир аҳволдаги беморларни даволашда ишлатиладиган вирусга қарши ремдесивир ва бошқа дори воситаларига бўлган эхтиёж камайди. Натижада бугунги кунда 190 ўринга мўлжалланган жонлантириш бўлимида даволанаётган беморлар сони сезиларли даражада қисқарди. Ваҳоланки, “дельта” штамми авж олган ўтган йил ёз ойларида реанимацион бўлимларда беморлар сони анча кўп эди.

Шундай экан, юртдошларимиздан ортиқча саросимага берилмасликларини, зарурат бўлмаганда юқумли касалликларни даволаш муассасаларига бормасликларини, агар ўзларида касаллик белгиларини сезса, дарҳол оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга, пойтахтимиз аҳолиси эса Тошкент шаҳрининг 12 та туманида ташкил этилган махсус поликлиникаларга мурожаат қилишларини сўраймиз. Энг муҳими, бевосита коронавирусга чалинган беморларни даволаётган амалиётчи шифокор сифатида барчани касалликка қарши эмланишга, агар вакцина олган бўлса, бустер дозаларини олишга чақириб қоламан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.