Тараққиёт стратегияси: “Оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятга рухсат берилади
Ўтган йили юрак нуқсони бор беморларда 7 мингдан ортиқ юқори технологияли жарроҳлик амалиётларининг 70 фоизи Тошкентда бажарилган.
Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида жорий йилдан:
бундай операциялар барча вилоятларда ўтказилади;
эҳтиёжманд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнига хусусий тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилади;
юқори технологик текширувларни амалга ошириш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади;
Тошкент шаҳрида тўлиқ ва 14 та ҳудудда 2 тадан туман(шаҳар)да шундай лабораториялар ишга туширилади;
тиббий суғурта тизими босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинади;
“оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятга рухсат берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib