Коронавирус: кеча фақат Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари аниқланди
2022 йил 11 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238098 (+10) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
10 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида: Тошкент шаҳрида 7 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236029 (+7) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib