Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

​ССВ: Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

660 просмотров
​ССВ: Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, ҳудудий тиббиёт муассасалари вакиллари иштирокида видеоконференция шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда қайд этилганидек, ҳозирги кунда жойларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва қамрови талаб даражасида эмас.

Шу сабабли Президентимиз соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда мамлакатимиз тиббиётини халқчил тизимга айлантириш борасида устувор вазифаларни белгилаб берди.

Қолаверса, соҳада бюрократик тўсиқлар ва коррупцион ҳолатлар, афсуски, ҳамон учраб турибди.

Аҳоли томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига йўлланаётган мурожаатларнинг катта қисмини тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ташкил этмоқда.

Буларнинг аксарияти жойлардаги соғлиқни сақлаш соҳаси бошқарув тизимида бугунги замон талабларига мос, янгича фикрловчи, ташаббускор, муаммоли масалалар ечимига профессионал ва креатив ёндашадиган кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ.

Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими раҳбар кадрлар фаолияти ва лаёқатини ўрганиш натижасида шундай хулосага келинди.

Қўйилган талаблар, топшириқ ва вазифаларни тушунмаслиги, масалага юзаки ёндашуви, қолаверса, коррупция ҳолатларига йўл қўйилганлиги сабабли вилоятдаги қатор туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмашлари ҳамда вилоят шифохона раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Йиғилишда ана шу вазифаларга тайинланган ёш ва иқтидорли кадрлар тизим ходимларига таништирилди ҳамда уларнинг ҳар бирига бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, тиббиётимиз олдида турган долзарб масалаларнинг самарали ечимига доир қўлланма ва аниқ кўрсатмалар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

 

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.