ССВ: Кеча юртимизда яна 30 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
2022 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238418 (+27) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
10 нафари Тошкент вилоятида,
17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Тошкент вилоятида 10 нафар,
Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236423 (+26) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib