ССВ: Коронавирус: кеча 2 та ҳудудда 35 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди
2022 йил 24 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238503 (+34) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
9 нафари Тошкент вилоятида,
25 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Тошкент вилоятида 11 нафар,
Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236515 (+32) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib