CCВ: Коронавирус: кеча юртимизда атиги 7 нафар кишида касаллик аниқланди
2022 йил 25 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238510 (+7) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Наманган вилоятида 1 нафар,
Самарқанд вилоятида 1 нафар,
Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236526 (+11) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib