ССВ: Коронавирус: кеча юртимизда яна 15 нафар кишида касаллик аниқланди
2022 йил 4 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238651 (+15) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Тошкент вилоятида,
11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Тошкент вилоятида 5 нафар,
Тошкент шаҳрида 7 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236777 (+12) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib