ССВ: Коронавирус: кеча юртимизда яна 10 нафарга яқин кишида касаллик аниқланди
2022 йил 5 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238660 (+9) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Тошкент вилоятида,
7 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Тошкент вилоятида 3 нафар,
Тошкент шаҳрида 4 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236784 (+7) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib