ССВ: Фарғонадаги cоғломлаштириш акцияси юзлаб беморларга қайта ҳаёт, минглаб қалбларга умид ва ишонч бағишламоқда
Куни кеча Фарғона шаҳри марказидаги “Тўқимачилар” маданият ва истироҳат боғи вазирлик томонидан сайёр тиббий қабул ташкил этилди.
Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлган очиқ мулоқотида белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда вазирлик марказий аппарати жамоаси, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва шифокорлари, тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари ҳамда маҳаллий мутахассислар, жами 200 нафардан иборат махсус гуруҳ аҳолини қабул қилди.
Шунингдек, тадбир доирасида вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида кўплаб юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ўтказилган ана шундай операциялар туфайли яна соғлом ҳаётга қайтган бир неча беморлар билан суҳбатлашди.
Батафсил
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib