ССВ: Коронавирус: кеча юртимиз бўйича фақат Тошкент шаҳрида 4 кишида касаллик аниқланди
2022 йил 10 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238747 (+4) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида
Тошкент вилоятида 2 нафар,
Тошкент шаҳрида 3 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236862 (+5) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib