ССВ: Америкалик хирурглар эътироф этган ўзбек кардиожарроҳи ҳикояси
Хасталик — оғир синов. Аммо умид — энг катта нажот. Ҳамюртларимиздан бири АҚШда юрак хуружи билан шифохонага ётқизилганида, америкалик шифокорлар унга ҳаёти хавф остидалигини айтишди. Лекин ягона нажот йўли бор эди — юрак трансплантацияси!
Бемор операция учун нисбатан камхаржроқ деб Туркияни танлади. Аммо қардош шифокорлар иккиланиб қолишди. Аниқроғи стентлаш амалиётини ўтказиш масъулиятидан чўчишди.
Иложсиз қолган ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди. Бироқ бу ерда навбатдаги юрак хуружини бошдан ўтказади.
Асоратлар янада хавфли тус олди: юракнинг қисқарувчанлик фаолияти 4 баробар тушиб, қон томирлари йўли ёпилиш арафасига келиб қолди.
Шу тариқа икки баробар катталашиб кетган юракда шошилинч операция амалга оширилади.
Юракнинг учта томирига жарроҳлик йўли билан томир уланиб, бемор ҳаёти сақлаб қолинади...
Орадан уч йил ўтди. Бемор АҚШда сафарда эди. Кутилмаганда яна юрак хуружи қайталади.
Америкалик жарроҳлар юракни очишгач, буюрилган дори воситалари вақтида қабул қилинмагани учун яна бир томир беркилиб қолгани аниқ бўлди.
Операциядан сўнг АҚШлик малакали хирурглар аввалги жарроҳлик амалиёти маҳорат билан қилингани, уланган томирлар бекаму кўст ишлаб турганини эътироф этишди.
Хирургнинг ишига “заргарона” деб тан беришди... Хўш, у ким эди?
Батафсил
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib