Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

ССВ: Наркология маркази ва унинг ҳудудий филиалларида тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади

911 просмотров
ССВ: Наркология маркази ва унинг ҳудудий филиалларида тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади

“Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, наркология диспансерларидаги мавжуд бўш койкалар сони тўғрисида маълумотларни реал вақт режимида олиш имкониятини берувчи ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Олий суд ва Ички ишлар вазирлигига ушбу тизимдан фойдаланиш имконияти яратилади.

Мавжуд бўш койкалар, шунингдек, бўшаш эҳтимоли бўлган койкалар сони ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига наркология диспансерлари томонидан киритилади.

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларида электрон тиббий ҳужжатлар айланишини амалга ошириш имконини берувчи ягона тиббий-ахборот тизими ишлаб чиқилади ҳамда амалиётга татбиқ қилинади.

2023 йил 1 январдан бошлаб ушбу марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг амбулатор ва стационар бўлимларида 1 ставкадан фаолият кўрсатувчи тиббий психолог ёки психотерапевт лавозимлари жорий этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.