ССВ: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига 1,3 миллион АҚШ долларилик ускуналар топширилди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлашга қаратилган.
Унга мувофиқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига ўта зарур бўлган совуқ занжир ускуналари ва компьютерлари топширилди.
Мазкур технология ва воситаларнинг умумий қиймати 1,3 миллион АҚШ долларига тенг.
Улар:
671 та совутгич,
212 та музлатгич,
150 та компьютердан иборат.
Янги ускуна ва жиҳозлар мамлакатимиздаги бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига тарқатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib