ССВ: Коронавирус: кеча юртимизнинг 4 та ҳудудида яна 23 нафар кишида касаллик аниқланди
2022 йил 8 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239182 (+23) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
9 нафари Тошкент вилоятида,
12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида
Тошкент вилоятида 11 нафар,
Тошкент шаҳрида 5 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237375 (+16) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib