ССВ: Коронавирус: кеча юртимизда яна 15 нафар кишида касаллик аниқланди
2022 йил 18 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243638 (+15) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Бухоро вилоятида 13 нафар,
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 4 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 4 нафар,
Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 241387 (+56) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib