CCВ: Тошкент шаҳри туманларида соғломлаштириш акцияси ва сайёр тиббий қабуллар давом этмоқда. Навбатдаги манзил Мирзо Улуғбек туманидаги "Катта Қорасув" МФЙ бўлди.
Акция икки босқичда ташкил этилди. Аввало, маҳаллабай, хонадонбай ўрганишлар асосида касалликлар балансини яратиш вазифаси бажарилди.
Кейинги босқичда ҳудуд аҳолиси юртимизнинг етакчи шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Сайёр тиббий қабул давомида эса оғир хасталикка чалинган, аммо даволанишга имкон топа олмаётган эҳтиёжманд беморлар давлат кўмагида саломатлигини тиклаш имконига эга бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib
![]()
![]()
![]()
![]()