Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

CCВ: Фтизиатрия ва пульмонология ёрдами: янги касалланиш ҳолатлари 10 фоизга камайди

942 просмотров
CCВ: Фтизиатрия ва пульмонология ёрдами: янги касалланиш ҳолатлари 10 фоизга камайди

Президентимиз бошчилигида фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Унда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 13 февралдаги қарори билан фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар сезиларли натижа бергани қайд этилди. Жумладан, юртимизда:

  • касалланганлар умумий сони 2 мингтага,
  • янги хасталаниш кўрсаткичлари 10 фоизга,
  • ўлим ҳолатлари 17 фоизга камайди.

Лекин сўнгги йилларда коронавирус эпидемияси сабабли юртимизда ўпка касалликлари бўйича диспансер назоратидаги беморлар сони 18 фоизга ошган.

Ҳудудларда туберкулёз бўйича 5 хил юқори технологик жарроҳлик амалиётига талаб бўлса-да, бу хизматлар фақат Тошкент ва Нукус шаҳарларида тўлиқ йўлга қўйилган.

Одам иммунитети танқислиги вируси билан касалланиш ҳолатлари ҳам, афсуски, кўпаймоқда. Бу, айниқса:

Тошкент шаҳри,

Андижон вилояти,

Самарқанд вилоятида долзарб.

Шу боис йиғилишда мазкур икки соҳадаги навбатдаги чора-тадбирлар мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

 

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.