Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

ССВ: Юртимиз бўйича бир суткада 23 нафар эгизак дунёга келди

901 просмотров
ССВ: Юртимиз бўйича бир суткада 23 нафар эгизак дунёга келди

Жорий йил 17 январь эрталабки соат 08:00 дан 18 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

“103” хизмати: 2 770 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.

“Тез ёрдам”га 33 427 та чақириқ келиб тушди. Энг кўп чақириқлар:

Фарғона вилояти — 4 032 та,

Тошкент шаҳри — 3 447 та,

Андижон вилояти — 3 379 та,

Тошкент вилояти — 3 327 та,

Сурхондарё вилояти — 3 145 та.

Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 2 942 та мурожаат келиб тушди.

Беморлардан 877 нафари госпитализация қилинди.

Сутка давомида жами 2 332 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

1 222 нафари — ўғил;

1 110 нафари — қиз.

Ушбу гўдаклардан 23 нафари — эгизак. Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

Қашқадарё вилояти — 264 нафар,

Фарғона вилояти — 261 нафар,

Самарқанд вилояти — 245 нафар,

Наманган вилояти — 205 нафар,

Сурхондарё вилояти — 205 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.