Medical Express - Xalqaro tibbiy ixtisoslashtirilgan ilmiy va amaliy multimedia jurnali va assotsiatsiyasi

ССВ: Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болага кохлеар имплант ўрнатилади

756 просмотров
ССВ: Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болага кохлеар имплант ўрнатилади

Юртимизда оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар зарур дори воситалари билан қўшимча равишда бепул таъминланмоқда.

Унга кўра: 2023 йил республика бўйича 6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн. нафар бола микронутриент кукуни билан бепул таъминланади.

2-10 ёшдаги жами 6,3 млн. нафар болаларга гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар берилади. Бундан ташқари:

Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 8,5 млн. нафар 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади.

5,9 млн.нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларга поливитамин, темир ва фолий кислотаси препарати бепул тарқатилади.

Эшитиш қобилияти паст бўлган 250 нафар болага кохлеар имплант ўрнатилади.

Спинал мушак атрофияси бор 112 нафар болани даволаш учун 120 миллиард сўмлик дори воситалари етказиб берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib

Будьте в курсе

Подпишитесь на дайджест Medical Express - новости, конференции и новые выпуски журнала.