ССВ: Январь ойида 5 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида 5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шундан энг кўп ташриф, яъни 3,5 минг нафар тожикистонликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Январь ойда даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони:
- Тожикистон – 3,5 минг киши;
- Қозоғистон – 0,8 минг киши;
- Қирғизистон – 0,5 минг киши;
- Россия – 0,1 минг киши;
- Бошқа давлатлар – 0,1 минг киши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotib