Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда.
2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда.
:warning:Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари чегера пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.
:exclamation:Айни пайтда юртимизда 2607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.
:exclamation:Ҳозирда мамлакатимизда 641 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими @ssvmatbuotkotibi