Соғлиқни сақлаш янгиликлари > “PCR Seminars CIS 2026” халқаро илмий-амалий форуми ҳамда Ўзбекистон интервенцион кардиологлари ва эндоваскуляр хирурглари ассоциациясининг II Конгресси
Пойтахтимизда бир йўла икки тадбир — “PCR Seminars CIS 2026” халқаро илмий-амалий форуми ҳамда Ўзбекистон интервенцион кардиологлари ва эндоваскуляр хирурглари ассоциациясининг II Конгресси бўлиб ўтди.
“PCR Seminars CIS 2026” МДҲ мамлакатлари мутахассислари учун интервенцион кардиология бўйича етакчи Европа илмий ҳамда таълим форуми ҳисобланади.
Унинг Тошкентда ўтказилиши юртимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг яна бир эътирофидир.
Тадбирда етакчи халқаро экспертлар, профессионал уюшмалар вакиллари, олимлар ҳамда интервенцион кардиология, эндоваскуляр жарроҳлик ва нейроваскуляр тиббиёт соҳаларидаги амалиётчи шифокорлар иштирок этмоқда.
Улар орасида Хитой, Россия, Туркия, Франция, Ҳиндистон, Озарбайжон, Грузия, Украина, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Туркманистон ва Тожикистон каби давлатлардан вакиллар ҳам бор.
Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда интервенцион кардиология ва эндоваскуляр жарроҳлик соҳасида фаолият олиб бораётган шифокорлар сони 400 нафардан ошди.
Ваҳоланки, бундан 8-9 йил олдин уларнинг сони 30-40 нафардан ошмасди.
Ушбу тадбир халқаро мутахассислар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, тажриба алмашиш ва мураккаб клиник ҳолатларни муҳокама қилиш имкониятини тақдим этиши билан аҳамиятлидир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi|Facebook | Instagram
![]()
![]()
![]()